O'zbekiston Respublikasi qonunlari
- Создано: 27.Фев.2018
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги 176-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5-6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда; 2000 йил, № 7-8, 202-модда; 2003 йил, № 9-10, 140, 149-моддалар; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 250-модда; 2008 йил, № 4, 193-модда; 2012 йил, №9/1, 241-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 12-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
1. «Келажак бунёдкори» медали билан ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади.
«Келажак бунёдкори» медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
2. «Келажак бунёдкори» медали билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Мукофотлаш тўғрисидаги фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
3. «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш, шунингдек уни топшириш «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
4. «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади ва қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.
6. «Келажак бунёдкори» медали билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда медаль, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла бериладиган пул мукофоти мукофотланган шахснинг оиласига топширилади.
«Келажак бунёдкори» медали дастлаб 0,5 микрон қалинликдаги никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.
Медалнинг олд томонида, марказда, оқ фонда замонавий фан-техника тараққиёти тимсоли бўлган «тинчлик атомининг» рамзий тасвири, кўк рангдаги Ер шари, унинг меридианлари ва параллеллари, Ўзбекистон Республикасининг харитаси, шунингдек таянч рамзи бўлган икки кафт тасвири жойлашган.
Медалнинг юқори қисмида айлана бўйлаб яшил рангли лентага «KELAJAK BUNYODKORI» деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметрни ташкил этади.
Медалнинг пастки қисмида айлана бўйлаб иккита зайтун новдаси жойлашган, уларнинг туташган марказида яримой ва юлдузни ўз ичига олган, четлари зарҳал ҳошия билан ўралган кўк рангли мусамман тасвирланган. Мусамманнинг чап ва ўнг томонларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги ленталар тасвири акс эттирилган.
Медалнинг орқа томонида диаметри 21 миллиметр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган бўлиб, унинг пастки қисмида медаль рақами 3,5 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.
Шойи лентанинг ўртасидан эни 7 миллиметрли оқ рангли йўл, унинг икки четидан эса тўқ кўк рангли энсиз чизиқлар билан ҳошияланган, эни 2 миллиметрли иккита сариқ рангли йўл ўтган. Шойи лентанинг чекка қисмлари бўйлаб эни 4 миллиметр бўлган кўк рангли йўл ўтган.
Қадағичнинг орқа томонига медални кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
So'rovnoma
Saytimizga munosabatingiz?